Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги ПҚ-4231-сон “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёни шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоровнинг 2019 йил 26 майдаги 02/1-1862-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, аҳолини эҳтиёжманд қатламини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонларга мевали кўчатлар сотиб олиш учун ҳамда кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадон томорқаларида сабзовот, полиз, картошка ва бошқа экинлари учун 49,8 млн сўм маблағлар туман ҳокимлигининг заҳира маблағлари хисобидан ажратилди.

 Ажратилган маблағлар ҳисобидан тумандаги 58 та МФЙда яшовчи 452 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонларга жами 6420 та 6 хил турдаги мевали кўчатлар шу жумладан, ўрик, олма, шафтоли, беҳи, узим, олхўри тарқатилди ҳамда шу хонадонларга жами 108480 та 4 хилдаги аҳоли томорқаларига сабзавот кўчатлари яъни помидор,қалампир,бақлажон,карам тарқатилди.

Шунингдек, кам таъминланган ва эҳтиёжманд хонадонларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун жами 40 млн.сўм туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилган бўлиб, уй хайвонлари олиб берилиши режалаштирилган.

УРГАНЧ ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИ