Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси Ф.Шарипов бошқариб борди. 

Кун тартибида: 
-Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши котибятини ташкил қилиш;
-Халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг 2021 йил учун иш режаси;
-Урганч туман  маҳаллий бюджетининг йил бошига шакилланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш;
-Урганч туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижроси дўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими Ф.И.Шарипов ва  туман молия бўлими мудири Ш.Рўзиматовларнинг маърузаси тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати У.Шарипов, депутатлар сўзга чиқиб ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман кенгашининг қарори қабул қилинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.