“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 219-модда)  ва “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й.,
41-сон, 448-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш

чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сон Қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) асосан Урганч туман ҳокими туманидаги Тажриба станцияси маҳалла фуқаролар йиғинининг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифига асосан халқ депутатлари Урганч туман кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

 

  1. Географик объекатларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси эксперт комиссиясининг 2020 йил 24 июлдаги баёни, Географик объекатларни номлаш ва қайта номлаш бўйича вилоят комиссиясининг 2020 йил 3 июлдаги 260-сонли баёни ҳамда географик объекатларни номлаш ва қайта номлаш бўйича Урганч туман комиссиясининг 2020 йил 22 июлдаги
    120-сонли баёни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Тумандаги “Тажриба станцияси” маҳалла фуқаролар йиғини номи “Тадқиқотчилар” деб ўзгартирилсин.
  3. Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг номи ўзгариши муносабати билан маҳалла фуқаролар йиғини раиси маҳалла фуқаролар йиғинини белгиланган тартида Урганч туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказилишини ҳамда туман Ички ишлар бўлими билан биргаликда белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғинини муҳр ва тамғаларини алмаштирилишини чораларини кўришлари тавсия этилади.
  4. Туман Статистика бўлимига ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг номи ўзгариши муносабати билан корхона ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистр базасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
  5. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг номи ўзгариши муносабати билан туманнинг ҳудудий харитасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
  6. Туман Ички ишлар бўлимига, тумандаги “Тадқиқотчилар” маҳалла фуқаролар йиғини номи ўзгариши муносабати билан маҳалла фуқароларининг паспортларидаги доимий яшаш манзилларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.
  7. Туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати, туман қурилиш бўлими, “Тадқиқотчилар” маҳалла фуқаролар йиғини билан биргаликда, туман бўйича тасдиқланган ягона замонавий миллий дизайн асосида маҳалла фуқаролар йиғини номи қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатсин.

Белгилансинки, географик объектлар номлари қайд қилинган пешлавҳаларни ўрнатиш билан боғлиқ сарф-харажатлар қонунда белгиланган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Урганч ҳақиқати” газетасида эълон қилинсин.
  2. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (С.Зарипов), туман ҳокиминин матбуот котиби билан барга (А.Аннахасанов);

     мазкур қарорни туман ҳокимлигининг urganchhokimiyat.uz расмий
веб-сайтига жойлаштирсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳалқ депутатлари Урганч туман кенгашининг Ижтимоий-маданий, ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Урганч туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рўзметов зиммасига юклатилсин.