Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ 

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.

 

Бугун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Туркманлар маҳалласидаги  “Улли ҳовли” мажмуасида Уч авлод учрашуви тадбири ўтказилди. Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, ўрта ёш авлодлари ва ёшлар таклиф этилди.

 

Тадбирда давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман Халқ қабулхонаси мудири ва бошқалар сўзга чиқиб, эришилган ютуқлар ва қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, шу тинч-осуда замонамизга шукроналар айтиб, барчани яқинлашиб келаётган мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этишди.

 

“Уч авлод учрашуви” тадбири иштирокчилари хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлиб, туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.