Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

УРГАНЧ ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ
   Қишнинг қаҳратони сўниб, баҳорнинг майин шабадаси эса бошлаган айни кунларда деҳқонлар мўл ҳосил олиш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқдалар.


   Туманимизда жорий йилда жами 10600 гектар ерга чигит экилиб, 34320 тонна пахта етиштириш режалаштирилган. Фермерлар томонидан далалар текисланиб, пушта олинган ҳолда чигит қадашга тайёрланди. Бугун Урганч туманидаги “Урганч кластер”га тегишли майдонда чигит экиш ишлари семинар ташкил этилган ҳолда бошлаб юборилди. Семинарда туман ҳокими Ф.Шарипов, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган масъул ходимлар ҳамда фермер хўжаликлари уюшмалари раҳбарлари, тегишли мутахассислар иштирок этдилар.


Семинарда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, 2022 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини қисқа муддатларда сифатли ўтказиш, тўлиқ ва соғлом кўчат ундириб олиш тўғрисида тушунтириб ўтилди.
Маълумот учун:
 Урганч туманида 2022 йилда 10600 гектар ер майдонига чигит экиш режалаштирилган бўлиб “Урганч кластер”МЧЖ томонидан 1800 гектар ер майдонида 7500 тонна пахта етиштириш режалаштирилган. Шунингдек, 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 402 гектар пахта ер майдонлари қисқартирилиб,  аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “www.e-auksion.uz “ платформасига қўйиш орқали маълум муддатга фуқароларга ажратиб берилди.

Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати