Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни мамлакатимиз тарихида илк маротаба соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.  Тадбирда “Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли масалалар кўрилди. Шу асосда 24 март куни давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш вакиллари билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 33-сонли Фармойиши ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” қабул қилинди.  Ушбу Фармойишни ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туман тиббиёт бирлашмасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан туманда юқори технологияли операцияларни ўтказиш йўлга қўйилмоқда. Эндиликда вилоят ва Республика миқёсида қилинадиган операциялар туманда муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Бемор З.Ражбовага “Бел умуртқалари туберкулёзи. Спондолитик босқичи, фаол даври. Асорати: Умуртқалар таянч фаолиятининг бузилиши. Оғриқ синдроми” ташхиси билан 01.04.2022 йил куни Урганч туман тиббиёт бирлашмасида биринчи марта Республика Ихтисослаштирилган Пульмонология ва фтизиатрия илмий-амалий маркази суяк-бўғим бўлими илмий раҳбари, профессор Назиров Пиримқул Ходжанович томонидан “Бел умуртқалари эконом резекцияси. Йирингли ва некротик тўқималарни олиб ташлаш. Орқа мия декомпрессияси ва титан промеш билан спондиладезлаш” юқори технологик операцияси муваффақиятли амалга оширилди. Операция 2 соат давом этди. Ҳозирда беморнинг умумий аҳволи қониқарли, даво муолажаларини олмоқда.

 

Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор хизмати бўйича ўринбосари Ш.Машарипов