Бугун Урганч тумани,  Қоромон қишлоғи, Беруний маҳалласида, маҳалла фуқаролар йиғини  раиси С.Тоиров ташаббуси билан Урганч туман ҳокимлиги, ҳожи ота Болтабой Раҳимов, Анвар Раҳимов ва Хушнуд Матчановлар  ҳомийлигида кам таъминланган оила фарзандларининг Турон тўйхонасида  никоҳ ва суннат тўйлари  ўтказилмоқда. Ҳожи ота суннат бўладиган болаларни  бошдан оёқ сарпо билан кийинтириб, совға саломлар олиб берди.   Уйланаётган йигитга ҳам келин куёв учун  совға саломлар бериб дастурхон ёзиб тўй қилиб бермоқда.

         Матчанов Хушнуд келинни уйга тушириш, кийим кечаклари ва мебелига ўз ҳиссасини қўшиб, кам таъминланган оилани боғ томорқасига иссиқхона қуриб берди. Келин ва куёв тўйдан кейин меҳнат билан шуғулланиб оилани иқтисодини бемалол кўтаради.

Урганч туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt:  www.urganchhokimiyat.uz

Facebook: www.facebook.com/Urganchtuman.axborotxizmati

Instagram: www.instagram.com/urganchtumankhokimligi

Telegram: https://t.me/Urganch_tuman_news