Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Урганч туманида 16 майдан бошлаб маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди

Фотолавҳада “Тандирчи” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёнлари

 Куни-кеча тумандаги 4 та маҳаллада (Равот, Каттабоғ, Тандирчи, Мироблар) маҳалла фуқаролар йиғинларида овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан ўтказилиб, блютенларни ҳисоблаш шаффофлигини таъминлаш мақсадида аҳоли вакилларининг жарарёнларда иштирок этишлари учун шароитлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, сенатор Б.Тожиев, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Хоразм вилоят комиссияси раиси А.Раджабов ва Сайлов жараёнларида туман комиссияси аъзолари иштирок этишиб, жараёнларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини бевосита кузатиб боришди.

Фотолавҳада “Тандирчи” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёнлари

Сайловлар бугун ҳам давом этади ва туманнинг (Учкўприк, Ок ёп, Оёқбоғ, Киллавут) маҳаллаларида маҳалла раислиги (Оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтади.

Фотолавҳада “Тандирчи” маҳалласида ўтказилган сайлов жараёнлари

Аҳолимиздан ўзларининг фуқаролик позицияларини намойиш этган ҳолда сайловларда фаол иштирок этишлари ва ўзлари учун муносиб бўлган номзодга овоз беришга чорлаб қоламиз.