Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Бугун Урганч тумани ҳокимлигида туман ҳокими Ф.Шарипов  раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда янги ташкил қилинган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари  Ж.Садуллаев ва туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, туман фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари  иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари  Ж.Садуллаев сўзга чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 18 февралда қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг  ташкил этилгани ва ушбу янги тизимнинг мақсад ва вазифаларини тўла амалга ошириш, жонкуярлик, фидоийлик билан иш олиб бориш лозимлигини алоҳида таъкидлаб, ушбу янги тизимга кўра,  вазирликнинг туман бўлими бошлиғи ҳам ҳоким ўринбосари ҳисобланишини айтиб ўтди.

Йиғилишда Б.Бердиева Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Бердиева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар туман ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. Шу билан бирга йиғилишда Урганч туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Ф.Каримова, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига Х.Нуржанов ва И.Эшметовлар  тайинланишди.

Депутатлардан З.Саидниёзова, А.Махмудов, Т.Бакиевалар сўзга чиқди ва лавозимга тайинланган раҳбар ва ўринбосарларга юксак ишонч билдирдилар.