Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманида "Ёшлар фестивали" доирасида мумтоз адабиёт бўйича мушоира кечаси ташкил қилинди. Унда тумандаги 1, 2, 3, 15, 27, 29, 36, 38, 39, 47-сонли мактабларнинг ижодкор ўқувчилари ва ўқитувчилари фаол иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирда 2-сон мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Юсупова Саодат ва 27-сон мактабнинг олий тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси,  "Нутқимизда сўзлар жилоси" республика танлови ғолибаси Ибрагимова Маърифат томонидан мумтоз адабиёт намуналарини ифодали ўқиш юзасидан мастер-класс ташкил қилинди.  

Шунингдек, ёшларга яқиндан кўмак бериб келаётган устозлар ва иқтидорли ёшларнинг чиқишлари муносиб баҳоланиб, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Фахрий ёрлиқ ва махсус совғалар билан тақдирландилар.
Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.