Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Урганч туманида янги корхона иш бошлади

Бугун Урганч туманида турли хил ўлчамдаги бурама михлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Закиров” хусусий корхонасининг тантанали очилиш  маросими ўтказилди. Ушбу лойиҳага  69,3 млрд. сўм миқдорида инвестиция йўналтирилган бўлиб,  йилига 3600 тонна юқори сифатли  қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхона ишга тушиши натижасида 80 та янги иш ўрни яратилди. Лойиҳа бўйича йилига 6 млн. долларлик  маҳсулотни хорижга сотиш режалаштирилган бўлиб, аллақачон Озарбайжонлик ҳамкорлар билан 2 млн. долларлик экспорт шартномаси имзоланган. Янги корхонанинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирок этди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.