Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Урганч туманидаги ногиронлар ҳолидан хабар олинди

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 43-моддалари ижроси таъминланиши ҳамда уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси У.Ўразбоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи Ж.Собировлар томонидан Урганч туманидаги ногиронлиги бўлган фуқароларнинг яшаш шароити ўрганилди. Уларга вилоят Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ғайрат Абдурахманов туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.

 Ўрганиш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар билан суҳбат олиб борилди.

Маълумот ўрнида: Чўлобод маҳалласида бугунги кунда 58 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади.

уҳбатга тортилган ногиронлиги бўлган шахслар ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватлаб турилаётганлиги ва яратилаётган имкониятлардан мамнунлигини билдиришди. 

Уларнинг оилавий аҳволи, яшаш тарзи кўздан кечирилди ва тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.