Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

Ўзингизни, оила-аъзоларингизни ва барча яқинларингизни табиий ва суюлтирилган газ, ис гази хавфидан сақланг!

-  Маиший газ баллон  газ плитадан камида 2 метр масофада бўлиши керак.

-  Маиший газ баллондан хона ичида ер тўлада фойдаланиш таъқиқланади.

- Газ плитасига улашда махсус ипли шланглардан фойдаланилади ва хар икки томони хомутлар билан маҳкамланади.

- Газ баллон газ плитасига улангандан кейин уланиш жойлари совун кўпиги ёрдамида текшириб чиқилади ва газ сизиб чиқиш холатлари аниқланмаса ундан фойдаланиш мумкин.

- Уланиш жойларини кўздан кечиришда очиқ оловдан фойдаланиш қатъийян таъқиқланади.

- Газ баллонларини хонадан ташқарида махсус темир яшиклар ичига ўрнатиш тавсия қилинади.

- Газ плитасидан фойдаланиб бўлгандан кейин газ плитаси ва газ баллонни жўмракларини беркитиб қўйиш талаб қилинади.

- Хонада газ ҳиди сезилса газ плита ва газ баллонни ўзбошимчалик билан таъмирлашга уринманг. 104 рақами орқали газ таъминоти корхонасига мурожаат қилинг.

 Урганч тумани буйича суюлтирилган газга мослаштирилган 21  маҳалла бўлиб, суюлтирилган газдан фойдаланувчи аҳоли истеъмолчилар сони 10363 та, 2021 йил учун январ ойида ажратилган суюлтирилган газ фонди 139,840 тонна ташкил килади. 2021 йил январ ойининг 13 санасигача 60,3 тонна етказиб берилди. Режага нисбатан 43% “Урганчтумнгаз” газ таъминоти бўлимида аҳолига суюлтирилган газ баллон етказиб бериш учун 3 та Исизу  автотранспорт воситаси мавжуд. Жами фойдаланишда бўлган маиший газ баллонлар сони 19054 тани ташкил килиб, ахолига ижарага берилгани 11544 та, ахоли шахсий баллонлар сони 7510 та. 2020 йил учун ажратилган суюлтирилган газ фонди 1580,620 тонна ташкил килиб,  2020 йил январ-декабр ойларида 1505,280 тонна етказиб берилган. Режага нисбатан  95% .