Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги ПҚ-4231-сон "Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёни хамда Молия вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги хати ижросини таъминлаш мақсадида хозирги кунда туманидаги аҳоли томорқаларининг шўрланиши юқори бўлган ҳудудларида коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш мақсадида тумандаги Жайхун, Уйшин, Юқори Жирмиз ҳамда Киёт маҳаллаларидан ўтувчи жами 5,7 км узунликдаги коллекторнинг таъмирлаш-тиклаш ишлари учун туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 60,8 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилиб ҳозирги кунда қазиш таъмирлаш ишлари якунланди.

Бунинг натижасида, тумандаги маҳаллаларида умумий майдони 169 га яхшиланди. Шу жумладан маҳаллалардаги жами 267 та хонадоннинг 34,2 га томорка ер майдони шундан эхтиёжманд ва кам таъминланган хонадонлар 39 та томорка ер майдони эса 4,2 га фойдаланиш имконияти яратилди