Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

 

Ҳозирги кунда ёшларини бўш вақтларини унумли ўтказиш ва ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг спорт билан шуғулланишини ва касб-ҳунарга қизиқишини ошириш юзасидан Урганч туманидаги 2-сонли умумий ўрта мактаб  ўқувчиларнинг ўқув таътили вақтини унумли ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида отряди масъул ходимлари томонидан мактабга ташриф буюрилиб спортнинг баскетбол ва стол теннис тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақаларда бир гуруҳ мактаб ўқувчилари жалб қилинди ва ғолиблар Миллий гвардия ходимлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.