Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

2021 йилнинг 12 январь куни Урганч туманидаги 43-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимининг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу жойнинг ўзида 5 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган 9 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, туман ҳокими Ф.Шарипов маҳалладаги ёшлар билан ҳам учрашди ва уларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Учрашувда 17 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланди ва шу жойнинг ўзида 10 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Муддат талаб қиладиган 7 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Ёшлар томонидан берилган таклифлар тингланиб керакли маслаҳатлар бериб ўтилди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.