Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

220 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-31-сонли қарорига асосан Ҳоким ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилди. Ушбу янги ташкил қилинган тизим ўз мевасини беришни бошлади.


Урганч тумани маҳалларидаги аҳоли бандлигини таъминлаш ва  тадбиркорликка йўналтириш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда вилоят иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси ҳузуридаги "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби" ҳамкорлигида 220 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар тадбиркорлик сабоқларини олдилар. Ўқув қурсларини якунлаган 220 нафар бўлғуси тадбиркорларга туман ҳокимлиги ва олий мактаб томонидан сертификатлар топширилди. Бу орқали тадбиркорлар фаолиятини янги марраларга олиб чиқиш режалаштирилган, энг муҳими янги иш ўринлар яратилиб фуқаролар бандлиги таъминланади.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати