Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

САЙЁР СУД

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди томонидан ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. 

 

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди томонидан 2024 йил 

 

27 март куни Урганч тумани, Ҳилол маҳалласида жойлашган 2-сон

 

касб-ҳунар мактаби биносида Урганч туман ИИБ билан ҳамкорликда ташкил қилинган очиқ сайёр суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг

 

266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ҳамда ЖКнниг 169-моддаси (Ўғирлик) жиноятларини содир қилган фуқароларга нисбатан бўлган жиноят ишлари мазмунан кўриб чиқилди.

 

 

 

 

Шу билан биргаликда, мазкур сайёр судда 5 нафар Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик — ҳаракатларини содир қилган ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан бўлган ҳамда Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши МЖтКнинг 133-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўрилиб, қонунда белиланган жазолар тайинланди. 

 

 

 

 

Шу билан биргаликда суд мажлиси иштирокчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди