Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Фарзанди учун алимент тўламай юрган ота жиноий жавобгарликка тортилди

 

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 07.05.2018 йилги ижро варақасига асосан, қарздор А.С. дан ундирувчи Н.Хнинг фойдасига тўрт нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати, Бюронинг Урганч туман бўлими иш юритувида бўлиб, давлат ижрочисининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарздор ота 2020 йил феврал ойидан сентябр ойига қадар алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, қарздорга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинланган.

Бундан хулоса чиқармаган А.С. белгиланган жазони ўтаб бўлгандан сўнг ҳам алимент пулларини қасддан тўламай юрган. Ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят ишини Урганч туман суди кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.