Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Баркамол авлод юлдузлари танлови

Мамлакатимизда ўқувчи-ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4467-сонли ва  Ўзбекистон Республикасида ички туризмни ривожлантириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 331-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Урганч туман “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ўқувчи-ёшларнинг истеъдоди, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, “STEAM” таълим йўналишларидаги тўгаракларга қизиқишларини ошириш, иқтидорли ва кучли билимга эга ёшлар сафини кенгайтириш, келажакда ўз севган касбларини тўғри танлашига кўмаклашиш, иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2022 йил 23 феврал куни Урганч туман “Баркамол авлод” болалар мактабида “Баркамол авлод юлдузлари” республика очиқ танлови бўлиб ўтди. 

Танловда Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак аъзолари жамоаси (4 нафар иштирокчи ўқувчи) ва масъул ходимлар шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Сенати аъзоси Шарипов Умарбек вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби директори И.Жуманиёзова, Урганч туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва  маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Сабуров, ЎЗЛИДЕП Хоразм вилоят кенгаши аъзоси Якубова Шахноза Каримбергановна ва туман халқ таълими бўлими шўба раҳбари М.Жуманиёзовалар қатнашди.

 

Танлов якунлари бўйича иштирокчи Аҳмаджонов Саидкамронҳон Камолҳон ўғли 8-синф ўқувчиси 1-ўринни, Исроилов Фирдавс Адҳам ўғли 9-синф ўқувчиси 2-ўринни, Расулов Ҳазрат Давлатжон ўғли 7-синф ўқувчиси ва Мавлонбеков Машҳурбек Таваккал ўғли 8-синф ўқувчиси 3-ўринни, эгаллади ва танловнинг қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Шунингдек танлов иштирокчилари дастур бўйича Хива шаҳрига саёҳат қилди ва Урганч туманидаги “Тилло Домор” хусусий корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Танишувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси, “Тилло Домор” хусусий корхонаси раҳбари Шарипов Умарбек Қуронбаевич ҳамроҳлигида амалга оширилди.