Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИГА МУВОФИҚ МАРАФОН ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Урганч туманида  Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигини кенг ва муносиб ўтказиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида марафон ҳамда спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди. 

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилган спорт тадбирида кўнгилли спорт иҳлосмандлари иштирок этди.

Байрам муносабати билан иш фаолиятида шахсий намуна кўрсатиб келаётган хотин-қизлар фаоллари ташаккурнома ва совғалар  билан  рағбатлантирилди.