Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ

 

2022 йил 19 август куни соат 10:00 – 12:00 да Хоразм вилояти, Урганч туманида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси бўйича сайёр қабул бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоятдаги соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этади. 

 

Шу муносабат билан, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланишда мурожаатларингиз ва ўзингизни қизиқтирган саволлар ҳамда таклифларингиз бўлса мазкур сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкинлигини билдиради.

 

Манзил: Урганч тумани, “Шодлик” маҳалласи, Муқумий кўчаси 1-уйда жойлашган Урганч тумани 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси. Мўлжал: Комилжон Отаниязов ижод мактаби.