Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Урганч туманидаги 10 та корхона ва ташкилотларда туман ФВБ томонидан қўмондонлик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари Урганч туманида  туман ФВБ томонидан қўмондонлик-штаб ўқув машқлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. 16-17 февраль кунлари эрта тонгдан ўқув машқлари бошлаб юборилди. Урганч тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган ўқув машқи штабида йиғилиш ўтказилиб, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар кўлами ва уларнинг оқибатлари юзасидан хизмат бошлиқларининг маълумотлари ҳамда қўмондонлик штаб ўқув машқи ғояси етказилди.

Қўмондонлик штаб ўқув машқи  биринчи босқичи давомида “Урганч тумани ФВДТ ҳудудий қуйи функционал тизими бошқарув органларива кучларини юқори тайёргарлик режимларига ўтказишдаги ҳаракатлари” кўриб чиқилди.

Биринчи босқич 16 февраль куни соат 7:06да  “АЛАНГА – 818” йиғин сигнали бериш билан бошланди. Сигнални “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали Урганч тумани телекоммуникация боғланмаси томонидан 15 дақиқада туман ҳокимлиги, туман ФВДқТ таркибига кирувчи хизматлар, корхона, ташкилотлар раҳбарларига етказилди. Туман раҳбар ҳодимлари белгиланган вақтда туман ҳокимлигига етиб келдилар.

Соат 7:30да Урганч тумани ҳокимияти мажлислар залида ташкил этилган ўқув машқи штабида йиғилиш ўтказилиб, юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар кўлами ва уларнинг оқибатлари юзасидан хизмат бошлиқларининг маълумотлари ҳамда қўмондонлик штаб ўқув машқи ғояси етказилди.

Йиғилишда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Урганч туман ФВБдан 15 нафар, шаҳар ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлардан 72 нафар, ФВДқТ хизматларидан 36 нафар ҳамда тоифаланган, жами 123 нафар раҳбар ва ишчи ходимлар иштирок этди. Йиғилишдан сўнг ўқув машқи штабида туман ФВДқТ хизматлари бошлиқларининг биринчи олинган сигнал бўйича ҳисоботлари тингланди.

Соат 9:00да Урганч тумани ФВДқТни “Юқори тайёргарлик режими”га ўтказиш тўғрисидаги “ОСМОН-415”сигнали берилди.

“ОСМОН-415” сигналига мувофиқ Урганч тумани ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 16 февраль кунидаги “ФВДқТ қуйи тизимига кирувчи барча корхона, ташкилот ва муассасалар, иқтисодиёт объектларини “Юқори тайёргарлик”режимига ўтказиш тўғрисида”ги тегишли қарори ўқиб эшиттирилди ва ижрога йўналтирилди.

Шунингдек, туман ФВДқТ хизматлари раҳбарларининг қабул қилган қарорлари тингланди.

соат 10:00даУрганч туманидаги марказий стадиони ҳудудида туман ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари тузилмалари ва “Йиғма команда”лари шахсий таркиб ва техникаларининг саф кўриги ўтказилди.

Хоразм вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил
20 январдаги 3-340-ФМ-сонли буйруғига асосан, туман“Йиғма команда”ларива ФВДқТ хизматларининг тузилмалариташкил этилган бўлиб, саф кўригида жами
52 нафар шахсий таркиб ҳамда 27 та махсус ва муҳандислик техникалари
жалб этилди. Саф кўригида туман “Йиғма команда”лари куч ва воситалари фавқулодда вазиятларни бартараф этишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди;

соат 10:30 даУрганч туманидаги Орол бўйи ихтисослаштирилган кордиология ва кордиохирургия илмий амалий марказида “Зилзила натижасида юзага келган ёнғинлар оқбатларини бартараф этишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.Ўтказилган тадбирларда жами 44 нафар  шахсий таркиб6та техникалари жалб этилди. Ўқув машқи бўйича мазкур объектлар фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолияти “Чекланган тайёр” деб бахоланди;

соат 11:30 даУрганч туман ҳудудий электр тармоқлари бўлимларида “Зилзила натижасида юзага келган ёнғинлар оқбатларини бартараф этишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирда жами 
41 нафар  шахсий таркиб 7та
техникалари жалб этилди;Объект ФМ тузилмалари куч ва воситалари фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди;

соат 14:30даУрганч тумани ҳудудидаги “Урганч Нефт база” МЧЖда“Табиий ва техноген хусусиятли ФВ оқибатларини бартараф этишда объект ФМ тузилмалари ва ФВДқТ хизматларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирда жами123 нафар шахсий таркиб24 та техникалари жалб этилди. Объект ФМ тузилмалари куч ва воситалари фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга “Тайёр” деб баҳоланди.

соат 16:00даУрганч туман газ таъминоти бўлимида “Аҳоли орасида табиий ва ис гази билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда объект ФМ тузилмалари ва ФВДқТ хизматларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирда жами 68 нафар шахсий таркиб 8та техникалари жалб этилди. Объект ФМ тузилмалари куч ва воситалари фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг биринчи куни давомида жами 10 та
(4 та ўқув хабар сигналлари ва 6 та маълумотлар) хабар ва маълумотлар асосида Урганч туманнинг тегишли ФВДқТ хизматларига ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга етказилиб, амалга оширилган тадбирлар бўйича ёзма маълумотлар олинди туман ҳокимликларида ташкил этилган бошқарув штабида умумлаштирилиб, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув марказигаўрнатилган тартибда тақдим этиб борилди.

Шу қаторда қўмондонлик-штаб ўқув машқининг 1 куни давомида Урганч тумани ҳудудида мавжуд корхона, ташкилот, муассасалари ҳамда мавжуд аҳоли пунктларида ободонлаштириш тадбирлари олиб борилиб, 5 км узунликда ички ариқлар тозаланди, 3 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб оқланди, маҳаллалардан жами 25 тоннадан ортиқ маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқарилди, ўтказилган ободонлаштириш ишларига шаҳар ва тумандан жами 400 нафар ҳодим ва 9 та техника хашар ишларига жалб этилди.

Кун давомида ўтказилган тадбирлар давомида жами 851 нафар ходим
81 та техника жалб этилди.