Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.
________________________________________
Жорий йилнинг 29 июль куни Урганч тумандаги Заргарлар маҳалласида тумани ҳокими Ф.Шариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда идора-ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок  қилдилар.
Қабул давомида 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 10 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, томорқа ерларини қайтариб олиш сингари масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.