Расмий веб сайти
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚИРҚ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ
Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида:
-Сектор раҳбарларининг секторлар ҳудудида “Темир дафтар”,“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида;
- 2021 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида;
-Аҳолига электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида;
-3-Корамон сайлов округидан сайланган депутат Ш.Хусаинов вафот этганлиги муносабати билан депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида;
- Бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиладиган кунни белгилаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари ҳисоботлари тингланди, шунингдек, сессия давомида депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар ҳамда кун тартибига киритилган масалалар бўйича туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Urganch tumani hokimligi axborot xizmati