Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Урганч туманида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Аёл билан гўзалдир ҳаёт" номли байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Ф.Шарипов сўзга чиқиб, барчани байрам билан муборакбод этди. Ҳоким ўз табригида хотин-қизлар жамиятимиздаги ўрни, туманимиз гуллаб яшнашидаги муҳим роли ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Табрикдан сўнг туман тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга ҳокимликнинг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, тадбирда қатнашган барча хотин-қизларга байрам совғалари ва гуллар совға қилинди.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими ходимларининг мусиқий чиқишлари барчага манзур келди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.