Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

International Multidisciplinary Conference On 
Innovations and Developments in Education, Sciences and Humanities 
Hosted from USA
http://euroasiaconference.com March 15th 2022
__________________________________________________________________________________________________________
USE OF ABDURAUF FITRAT'S CREATIVITY IN FORMATION OF 
PATRIOTISM IN YOUNG PEOPLE
Raximova Intizor Rustamovna
Spirituality of the mayor of Urgench district
increase the effectiveness of educational work and the state language
compliance with the legislation on
Adviser on issues of education, Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences
Abstract - This study analyzes use of abdurauf fitrat's creativity in formation of patriotism in young people. 
Educating young people in the spirit of patriotism and protecting them from the negative consequences of the 
globalization process are topical issues of domestic policy in each country
Keywords: Homeland, patriotism, upbringing, globalization, youth, national mentality, nation, idea
Сенинг учун ўлмоқ –менинг тириклигимдир.
Абдурауф Фитрат
Мустақиллик – халқимизнинг асосий қадриятларидан бири бўлиб, эрк ва озодлик сари интилиш, она 
заминни асраш ҳар бир ватандошимиз томирида жўш уради. Мамлакат тинчлиги ва осойишталигини 
асраш, ўз умрини Ватан равнақига камарбаста қилиш таълим-тарбия жараёнинг туб негизида 
шакллана боради.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “…ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси 
ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч 
сифатида намоён бўлади”,- дея таъкидлаган эдилар.
Давлат ва жамиятнинг истиқболини таъминлашнинг муҳим омили сифатида ёш авлод қалбида 
ватанпарварлик туйғусининг шакллана боришида, айниқса, бадиий адабиётнинг аҳамияти беқиёс.
Ватан ва ватанпарварлик туйғуси борасида сўз кетар экан, бошқа мавзулардан фарқли ўлароқ ҳар бир 
ижодкор учун Ватан ҳақида шеър ёзиш, унинг мадҳини куйлаш шараф ва масъулиятга лиммо-лим 
жараёндир.
Зеро, ватанни шунчаки севиб, шунчаки кўз-кўз қилиб бўлмайди. Бу ишқ юракнинг туб-тубидан ўзгача 
сурур, ҳаяжон ва изтиробга, меҳру муҳаббатга қоришиб ич-ичингдан отилади.
Втанпарварлик ғояси жадидчилик ҳаракати, жадидчилик ғоялари асосида бирлашган барча ўзбек 
маърифатпарварлари, адабиёт вакилларининг диққат-эътибор мараказида бўлган.XX аср 
зиёлиларининг орзу-истаклари она халқини қуллик исканжасиданозод этиш, ҳурликка чиқишини 
исташ, миллат ва Ватан тараққиётига муносиб улуш қўшиш, юртдошлар изтиробларига ҳамдардлик, 
элни-юртнижипслаштириш ҳамда эзгу мақсадлар йўлида ватандошлар онги, дунёқараши ва қалб
кўзини очишга интилиш юқори ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон тарихининг XIX аср охири - X X аср бошларидаги даври тарих зарварақларида мактаб ва 
маориф, матбуот, адабиёт ва санъат соҳаларида янгиланишни амалга ошириш билан бир қаторда 
халқнинг маънавий, маданий, маърифий ва ижтимоий ҳаётига ислоҳотларни кириб келиши билан 
муҳрланди. Маълумки, “жадид” сўзи “янги”, “янгилик” маъноларини англатади 
(ЖАДИДЧИЛИК (араб, жадид – янги) — 19-а. охири 20-а. бошида Туркистон, Кавказ, 
Қрим, Татаристон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий, маърифий ҳаракат).XX аср 
бошларида авж олиб кетган бу ҳаракат махаллий аҳоли онгида зулмга сиёсий мустақилликка эришиш 
учун кураш билан бирга янгиликлар сари интилиш лозимлигини адабиёт, санъат, театр, матбуот 
орқали кенг тарғиб қила бошлади. Шундай маърифатпарварлардан бири бўлган Абдурауф Фитрат ўз 
фаолияти давомида матбуот воситасида халқни ўз мустақиллиги учун курашга ундовчи мақолалар, 
International Multidisciplinary Conference On 
Innovations and Developments in Education, Sciences and Humanities 
Hosted from USA
http://euroasiaconference.com March 15th 2022
__________________________________________________________________________________________________________
шеҳрлар ва сочмалар чоп қила бошлайди. Ватандан йироқда яшаб, юрт соғинчида яшаган Абдурауф 
Фитрат ижодида ватанпарварлик етакчи мавзулардан саналган. 
“Тонгда тавоф айлагани чиқ – Ватанимдур, 
Оҳ-оҳ не Ватан, саждагоҳижонутанимдур. 
Иззат-шарафим, тинчимуаршимдатўлиной,
Ҳам қиблам, ҳам Каъбаму ва ҳам чаманимдир...”.
Фитрат ўзи муҳаррирлик қилган «Ҳуррият» (26—85-сонлар) газетаси саҳифаларида эълон этилган уч 
сочмаси ва бир шеърини «Юрт қайғуси» деб атади. Шу номли биринчи сочмада шоир ёзади: “Эй улуғ 
Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Ҳолинг қалайдир? Нечук кунларга қолдинг? ...Ер юзининг бир 
неча полвонлари бўлган ботир туркларинг қани? Нечун чекиндилар? Нечун кетдилар? Қураш 
майдонларини ўзгаларга нечун қўйдилар? Нечун...”. 
Фитратнинг бошқа бир сочмаси“Ётсам тушумда, уйғонсам ёнимда, кўз юмсам миямда, кўз очсам 
қаршумда мунгли бир хаёл келиб турадур! Бу бир хотун хаёли... “ деб бошланади. Бу сўзлар дастлаб 
ўқувчини хаёлот оламига таъсир кўрсатади. Сочманинг навбатдаги жумлалари юртимиз бошига 
тушган оғир синовли кунлар, олис ва яқин тарихий даврлар тўғрисида ўзига хос таъсирли сўзлар 
ёрдамида баён қилинади: “Бир хотунки, эгнида ипакли, лекин йиртиқ ва эски бир кўйлакдан бошқа бир 
кийим йўқ. Бош-аёғлари яланғоч, тирсакларигача қоп-қора лойқадан ботған, бақирурға товуши, 
қутилурға кучи қолмаған!..”. Ватан тимсоли орқали Она, эзилган ва таҳқирланган халқ борасида 
айтилган бу фикрлар тан-танимизга наштардай санчилади-ю, тўғри юракка бориб урилади - “Қайғу
тутунлари ичра ёғдусиз қолған кўзларинг, у ёш ёмғурларин нечун тўкадир? Зулм занжирлари билан 
боғланган қўлларинг нечун ҳар ёнга узатиладир, нима тилайсан?.. Оҳ... Билдим... билдим... Англадим! 
Сен менингВатанимсан, Ватанимнингмунглихаёлисан”.
Ватан хаёлини мунгли хотин қиёфасида тасаввур этаркан, “золимлар сени кимсасизми кўрдилар? йўқ, 
сен кимсасиз эмассан. Мана мен бутун борлиғим билан сенга кўмак қилурға ҳозир. Мана мен чин кўнгул 
билан сенинг йўлингда ўлурға рози...”, — дея қалбан исён кўтаради ва кишанлар остида эзилган мазлум 
халқи-ю, Ватан тақдири ҳақида қайғуради. 
Шоир жаҳолат, қолоқлик, илмсизлик, зулмга жавобан миллий бирлик, эрк ва маърифат орқали 
курашишни афзал санайди. Ушбу фикримизни “Ўгит” шеъридаги қуйидаги мисраларда 
ифодаланганлигини мисол сифатида келтириб ўтамиз: “Оғир йигит, сенинг гўзал, нурли кўзингда 
 Бу миллатнинг саодатин, бахтин ўқудим. 
 Ўйлашингда, туришингда ҳамда ўзунгда 
 Бу юрт учун қутулишнинг борлиғин кўрдим.
Турма — югур, тинма — тириш, букилма — юксал,
Ҳуркма — кириш, қўрқма — ёпиш, йўрилма— қўзғал...”
Ўзликни англаш, миллий ғурурни сайқал топтириш, миллий онгни ўстириш, аждодларимизнинг ўз 
эрки, Ватан озодлиги йўлида мустамлакачилик зулмига қарши олиб борган курашлари тарихида жадид 
адабиёти намоёндалари асарлари аҳамиятга молик. Ёш авлод ота-боболарнинг асрий орзу бўлган 
истиқлол бизга шундайлигича инъом этилмагани, бунинг учун неча бир жонлар фидо бўлгани, Фитрат 
мисолида юзлаб маърифатпарварлар ватандошлар қалб кўзини очиш учун қанчалар сара асарлар 
яратилгани англаб бораркан, эндиликда ворисийлик ҳисси билан Ватан келажаги ўз кафтлари орасида 
эканлигини теранроқ англай бошлайдилар.
Таълим олувчиларда ягона ватани Ўзбекистон эканлигини англаш, унинг бой тарихидан бохабарлик, 
фидойилик, эртанги кунга ишонч, ватан мудофааси-ю ҳимоясига тайёрлик ҳолатларининг кузатилиши 
ва акс эттирилиши педагоглар ва ота-оналарнинг ватанпарварлик тарбияси йўналишида тўғри йўлдан 
кетаётганлигини англатади. 
Ватанга муҳаббат аслида жимжимадор сўзлар билан эмас, унинг иқболи-ю, истиқболи йўлида олиб 
бориладиган эзгу амаллар-у, натижаларда исбот қилинади.Дарҳақиқат, ҳар бир инсон ўз ватанини Она 
тимсолида севиши баробарида эъзозлаши, ривожлантириш учун саъй-ҳаракат қилмоғи, эрк ва 
озодлигини таъминлашда “лаббай” деб турмоғи лозим. Зеро, Ватанона сингари азиз ва мўътабардир