Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили тумандаги “Оёқбоғ” маҳалласи бўлди. Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Жахонгир Юнусов шу йилнинг январ ойида Эрон технологияси асосида 1,8 гектар ерга  970 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция ва 250 минг АҚШ доллари миқдорида ўз ҳисобидан замонавий типдаги иссиқхона ташкил қилиб, бугунги кунда 8 нафар доимий ва 20 нафар мавсумий хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Мазкур иссиқхонадан кунига 1,5-2 тоннагача маҳсулот олиб маҳаллий бозорларимизга арзон нархларда етказиб берилишида депутатимиз ташаббус кўрсатмоқда. Мана шундай тадбиркорлар билан ҳамсуҳбат бўлган ишчи гуруҳ аъзоларимиз маҳалладаги айрим еридан фойдаланмай ўтирган аҳолини бириктириш ва уларга бевосита ердан унумли фойдаланишда  амалий ёрдам беришларига келишиб олдилар.