Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

“Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича долзарб  вазифалар ва келажакдаги истиқболлари” мавзусидаги Республика бўйича соҳа мутахассислари иштирокида Урганч тумани хокимлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон  Либерал-Демократик партияси ҳамкорлигида Урганч туман ҳокимлигида семинар ташкил қилинди.

Семинарда барча туманлардан масъул ходимлар, “Томорқа хизмати” МЧЖ, кластер корхоналари, Артезиан қудуқлари бурғиловчи корхона вакиллари, намунали томорқа эгалари ва тумандаги хоким ёрдамчилари иштирок этишди. Семинар аввалида йиғилган иштирокчилар учун кўргазма ташкил қилиниб “Томорқа хизмати” корхонали томонидан аҳоли томорқалари учун етказиб берилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилётган хизматлар бўйича тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди. 


Шундан сўнг йиғилган иштирокчилар учун давра суҳбати ташкил қилиниб унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев сўзга чиқиб сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда келажакдаги қилинадиган ишлар бўйича тушунтириш бериб ўтишди.