Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

Хивада қовун сайли

Бугун қадимий ва навқирон Хива шаҳрида анъанавий қовун сайли ўтказилди. “Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” деб номланган  ушбу фестивалда хорижлик меҳмонлар, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан  миришкор деҳқонлар, қовун етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар иштирок этди. Ҳар бир шаҳар ва  туман ўзларига  ажратилган павильонларни байрамона безатиб, ўзларининг ҳудудларида етиштирилган ширин-шакар қовунларнинг кўргазма савдосини ташкил қилдилар.

Мазкур тадбирда Урганч тумани фахирли 2-ўринга лойиқ кўрилди.