Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

#ehtirom
Матназар Абдулҳаким таваллудининг 74 йиллиги

 

Урганч тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Рахимова, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Урганч тумани бўйича бош мутахассиси А.Палванов, Халы депутатлари туман Кенгаши котибияти ходими М.Машарипов ҳамда туманнинг 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими  шоир, таржимон Матназар Абдулҳаким хонадонига ташриф буюрдилар. Шоирнинг турмуш ўртоғи Марямжон ая бўлиб ўтган самимий суҳбат давомида устознинг биз билмаган қирралари, меҳмоннавоз, хушхулқ, хушмуомала  ва қўли очиқ инсон эканлиги тўғрисида ўз хотираларидан гапириб бердилар. Шоирнинг, айниқса ёш ижодкорларга тавсия бериш ва илҳомлантириш бобида ўзига хос сабр-тоқатли инсон эканлигини таъкидладилар.


  Суҳбат асносида туман ҳокими маслаҳатчиси И.Рахимова Матназар Абдулҳаким қаламига мансуб шеърлардан  ўқиб, ифода тилидаги ўзига хослик борасида тўхталди.
  Сўнгра 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари  томонидан “Дарсдан сўнг” шеъри ифодали ўқиб берилди.  


Шоир хонадонига Урганч тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрмя жамоат фонди туман бўлинмасининг эсдалик совғалари тақдим қилинди.