Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

         РАСМИЙ МУНОСАБАТ 

 
      Бугун ижтимоий тармоқларда “Урганч туманидаги муаммолар яна кўпаймоқдами” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалган эди. Мурожаатда Урганч тумани, "Мевазор" маҳалласидан ўтувчи канал четида аҳлатлар уйилиб ётгани таъкидлаб ўтилган эди. Юқорида кўрсатилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ 46-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ободонлаштириш объектларининг ирригация ва суғориш тизимини хатловдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш учун  шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ишчи гуруҳлар тузилган.
    Урганч туманида  тузилган ишчи гуруҳ томонидан ободонлаштириш объектларини ирригация ва суғориш тизимларини шу жумладан канал, коллектор, ариқлар, насослар, қудуқлар, суғориш қувурлари, ва эр ости сув чиқариш қудуқларини хатловдан ўтказиб уларни жорий таъмирлаш, қайта тиклаш ва тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли чиқиндилар уюлиб қолган. Бугунги кунда Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч туман инспекцияси, "Урганч Авто Эко Транс" МЧЖ ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини ва қисқа муддат ичида тозалаш ишлари якунига етказилишини маълум қиламиз.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.