Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

         

         Жорий йилнинг 19 февраль куни Ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилояти,Урганч шахри яшовчи фуқаро Ш.Курязова томонидан унга тегишли ер майдонидан 480 м2 жой бошқа тадбиркорга ноқонуний бериб юборилганидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллаган эди Ш.Курязованинг мурожаати холисона ўрганилиш мақсадида Кадастр Агентлиги Беруний тумани бўлими етакчи инспектори Исмоилов Дилшод, Давлат Кадастрлар палатаси Беруний тумани филиали муҳандиси  Раджапов Олимжон, Урганч тумани Давлат кадастрлар палатаси филиали бошлиғи Маҳмудов Абдулла, Урганч тумани архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Матякубов Зафар, холис кузатувчи сифатида Кадастр агентлиги Беруний тумани бўлими бош инспектори Кадиров Азамат ҳамда мурожаатчи Ш.Курязовалар иштирокида мурожаат жойида ўрганиб чиқилди.Ўрганиш натижасида қуйдагилар аниқланди:

           Урганч туман Чаккашоликор қишлоғи Учкўприк маҳалласи ҳудудида жойлашган, Ш.Курязова раҳбарлигида бўлган, “Шаҳноз Тўмарис” МЧЖ га 2013-йил 14-майдаги Урганч тумани ҳокимининг № 694 қарорига асосан умумий майдони 1000,0 м2 бўлган, савдо дўкони ва ишчилар учун чойхона объекти қурилиши учун ажратиб берилган,чегарадош қўшни, “Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖга тегишли “Ишлаб чиқариш” объекти бўлиб, мазкур объект “Урганч ипак курти тухуми” МЧЖ га Хоразм вилояти ишчи депутатлари Совети ижроия комитетининг 20.05.1963 йилдаги №158-сонли қарори, 14.05.1963 йилдаги баёни. Вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси томонидан 18.07.1996 йилда №002758-сон билан тасдиқланган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерига асосан тегишли. Юқоридаги асос ҳужжатларига ҳамда белгиланган чегара ҳудудига асосан Урганч туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан 2006 йилда тайёрланган кадастр ҳужжатларида “Урганч ипак курти тухуми” МЧЖга қарашли нотурар жой (ишлаб чиқариш) бино ва иншоотларининг эгаллаган ер майдони ҳужжат бўйича 7,0 га лекин амалда фойдаланаётган ер майдони 46 439,26 м2, шундан бино ва иншоотларининг қурилиш ости майдони 11717,32 м2 қилиб белгиланган.

Кейинчалик, Юқоридаги асос ҳужжатларига ҳамда Урганч туман Архитектура ва шаҳарсозлик бўлими томонидан белгиланган “Келишилган” чегара ҳудудига асосан Хўжалик ҳисобидаги Урганч туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан 2007 йилда кадастр ҳужжатлари қайта “Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖ номига тайёрланган. Унга кўра нотурар жой (ишлаб чиқариш) бино ва иншоотларининг амалдаги ер майдони 46 439,26 м2 шундан бино ва иншоотларининг қурилиш ости майдони 11717,32 м2 қилиб белгилан. Шуларга асосан 18.12.2007 йилда жамият номига давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шундан сўнг, 2009 йилда, “Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖ га қарашли объект жойлашган ҳудуд Урганч тумани ҳудудида жойлашган бўлишига қарамасдан, Хўжалик ҳисобидаги Урганч шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан “Урганч ипак курти тухуми” МЧЖ номига кадастр ҳужжатлари кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган бўлиб. Бунда объектнинг умумий ер майдони олдиндаги Хўжалик ҳисобидаги Урганч туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати томонидан расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларида 46 439,26 м2 бўлсада, Урганч шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан тайёрланган кадастр ҳужжатлари объектнинг умумий ер майдони 41 367,54 м2 қилиб тайёрланган. Бу билан 5071,72 м2 ер майдони ҳисобланмасдан қолдириб кетилган. Объектнинг чегара ҳудуди Урганч шаҳар бош архитектори томонидан томонидан белгиланиб “келишган”. “Урганч ипак курти тухуми” МЧЖ қарашли бўлган 46 439,26 м2 ер майдонининг 5071,72 м2 ер майдонини камайтириш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг ер майдонини захирага қайтариб олинганлигини тўғрисида қарори мавжудлиги тўғрисида маълумотлар аниқланмади.

Урганч туман ҳокимининг 09.08.2012 йилдаги №892қ-сонли ҳамда 30.12.2012 йилдаги №1359қ-сонли қарори билан “Урганч ипак курти тухуми” МЧЖ га ўзига тегишли бўлган (ишлаб чиқариш) бино ва иншоотлари эгаллаган жами ер майдони 64828,20 м2 ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан беркитиб берилиб, шундан қурилиш ости майдони 12258,45 м2 бўлган бино ва иншоотлари эгалик ҳуқуқи белгилаб берилган.

Шуларга асосан Хўжалик ҳисобидаги Урганч туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ДУК томонидан 19.04.2019 кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жамият номига қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.

Сўнгра, “Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖ га тегишли бўлган 64828,20 м2 бўлган ер майдонларнинг 19316,93 м2 ташкил қилган бир қисми, Урганч туман ҳокимининг 27.12.2016 йилдаги №2334қ-сонли қарори билан туман хокимлиги захира ер фондига қайтариб олиниб, жамият номига қолган 45511,27 м2 ер майдони шундан 12258,45 м2 қурилиш билан банд бўлган, (ишлаб чиқариш) бино ва иншоотларининг кадастр ҳужжатлари Урганч туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр ДК томонидан 27.04.2017 йилда расмийлаштирилиб қайта давлат рўйхатдан ўтказилган.

“Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖ ўзига тегишли бўлган умумий ер майдони 45511,27 м2, шундан қурилиш ости майдони 12258,45 м2 бўлган (ишлаб чиқариш) бино ва иншоотларининг бир қисми, яъни 4278,0 м2 бўлган ер майдони, шундан 216,0 қв.метр бўлган ишлаб чиқариш цехи биноси бир қисми “Элит кўчмас мулк савдо” МЧЖ риэлторлик ташкилоти томонидан 07.11.2018 йилда №180-сон билан тасдиқланган келишув баённомаси, 07.11.2018 йилдаги №180-сонли олди-сотди шартномаси, топширув-қабул қилиб далолатномасига асосан фуқаро Бабаджанова Гулнора Болтаэвна номига тасарруф қилинган. Шундан сўнг Урганч туман ҳокимининг 01.02.2019 йилдаги №1049қ-сонли қарори билан “Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖ номида қолган 41233,27 м2 ер майдони, шундан қурилиш ости майдони 12042,45 м2 бўлган бино ва иншоотларга эгалланган ер майдони жамият номига беркитиб берилган.

Кейинчалик: “Урганч ипак қурти тухуми” МЧЖ ўзига тегишли бўлган ҳудудда жойлашган 2 қаватли ётоқхона биноси ер майдонисиз бир қисмлари яъни, қурилиш ости майдони 156,90 м2 фойдали майдони 129,90 м2 қисми фуқаро Шержанова Уразўгул Ачиловна номига, фойдали майдони 96,57 м2 бўлган қисми фуқаро Маткаримов Машариф Ражаббаевич номига, фойдали майдони 47,0 м2 бўлган қисми Байжанова Тазагул Абдуллаэвна номига, қурилиш ости майдони 84,10 м2, фойдали майдони 69,0 м2 бўлган қисми фуқаро Жаббарова Гавхаржон XXX номиларига “Риелторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган” олди-сотди шартномаларига асосан олди-сотди қилинган.

Жамиятга тегишли бўлган бино ва иншоотлар яна бир қисми, умумий ер майдони 13993,0 м2, шундан қурилиш ости майдони 2185,0 м2 бўлган бино ва иншоотлари “Буилд-сале гроуп” МЧЖ томонидан 18.06.2020 йилда №6/3-сон билан тасдиқланган олди-сотди шартномаси, топширув-қабул қилув далолатномасига асосан “Бунёдкор модерн хоус” МЧЖ номига олди-сотди қилинган.

Мазкур объект ер майдони бўйича аризачи Ш.Курязова томонидан эътирозлар мавжуд бўлиб, “Бунёдкор модерн хоус” МЧЖ томонидан бугунги кунда қурилаётган коттеж типидаги турар жойлар Урганч туман ҳокимининг 11.08.2020 йилдаги №2015қ-сонли қарори ҳамда Урганч туман қурилиш бўлимининг 30.06.2021 йилдаги №1733217-3059-сонли рухсатномаси билан жамиятга ўзига тегишли 13993,0 м2 бўлган ер майдонида коттеж типидаги турар жой бинолари қурилиши учун рухсат қилинган. “Бунёдкор модерн хоус” МЧЖ томонидан қурилаётган бино ва иншоотлар (қизил чизиқ билан) белгиланган чегара ҳудудда жойлашган.

Кейинчалик умумий ер майдони 13993,0 м2   ҳамда қурилиши тугалланмаган 1392.10 м2 бўлган бино ва иншоотлари 30.07.2021 йилги Урганч шаҳри хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус идораси томонидан  “Бунёдкор модерн хоус” МЧЖ дан Джуманиязов Жаҳонгир Мадрахимович номига олди сотти бўлганлиги ва 14.09.2021 йил  №1733217/Р-А967239 тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги аниқланди

Аризачи Ш.Курязова раҳбарлигида бўлган, “Шаҳноз Тўмарис” МЧЖ га тегишли умумий ер майдони 1000 м2 савдо дўкони ва ишчи хизматчилар учун чойхона биноси объектларнинг майдонлари ўрганилди ҳамда Урганч тумани Давлат кадастрлар палатаси архивида сақланаётган "Шаҳноз Тўмарис” МЧЖга тегишли бўлган барча кадастр ҳужжатлар тегишли тартибда ўрганилиб шу ҳужжатларга асосан мурожаатчининг  ер майдони ўлчаб берилди ва  чегара ҳудудига қўшни бўлган “Урганч ипак курти тухуми” МЧЖга қарашли “Ишлаб чиқариш” ер майдонлари бир-бирларини ҳудуди билан дахл қилмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.