Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2022 йилнинг 28 март куни интернет тармоқлари орқали Урганч туманидаги “Ражаб-Тоҳир” фермер хўжалиги ҳудудига қарашли бўлган ер майдонларида ноқонуний равишда бетон фундамент ва қурилиш ишлари олиб борилгани тасвирланган видеомурожаат йўлланган эди. Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Урганч тумани бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва ўрганиш жараёнида қуйидагилар маълум бўлди.
Урганч туман Ғойбу қишлоғи С.Қаландаров массивида пахта-ғалла йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган “Ражаб Тоҳир” фермер хўжалигига Урганч туман ҳокимининг 24.05.2020 йил № 1250қ-сонли қарори билан жами 182,1 гектар шундан 163,7 гектар экин ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори мавжудлиги, бундан ташқари Урганч туман ҳокимининг 18.03.2017 йил №667қ-сонли “Ражаб Тоҳир” фермер хўжалигига “чорвачилик” фермахонаси қурилиши учун ер майдони танлаш ва ажратиш ҳақидаги қарори билан ҳудуднинг 266-қисм контуридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 1,5 гектар ер майдони ажратиб берилган. 
“Чорвачилик” фермахонаси қурилиши учун ажратилган ер майдонининг 1280.0 кв.метрида қурилиш мавжудлиги, қолган 13720.0 кв.метр ер майдони эса, очиқ ҳолда эканлиги маълум бўлди.
Аниқланишича: “чорвачилик” фермахонасига туташ яъни чегара ҳудудига кирмайдиган “Давдон заҳкаши” томонида 1920.0 кв.метр ер майдонида қорамолларни сақлаш учун, ёғоч тўсиқлар тикланиб,  ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, ҳамда чегара ҳудудига кирмайдиган, фермер хўжалигининг экин ерларига кирмаган ҳолда 192.0 кв.метр майдонда силос ямаси жойлаштирилганлиги аниқланди. 
Бундан ташқари фермер хўжалигига қарашли экин ер майдонлари кўздан кечирилганда, 308қ, 309-қисм контурларда “Хоразм сув таъминот” МЧЖга тегишли 2000.0 кв.метр сув иншооти мавжуд, ушбу иншоатнинг ҳужжатлари сўралганда тақдим қилолмадилар ва кадастр ҳужжатлари архивдан ҳам топилмади.
“Хоразм сув таъминот” МЧЖга тегишли иншоат “Google Earth Pro” дастури орқали йилма-йил кузатилганда 2018 йилдан буён мавжудлиги маълум бўлди.
Шунингдек: 309-қисм контурда яна 240.0 кв.метр дала шийпон биноси мавжуд бўлиб, ушбу бино “Google Earth Pro” дастури орқали йилма-йил кузатилганда 2016 йилдан буён мавжудлиги маълум бўлди.
С.Қаландаров массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 308қ, 
309-қисм контурларида жойлашган бинолар ва қурилмалар контурлар қайдномаси бўйича қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин ер майдонларида жойлашган.
Ўрганиш давомида: шу ҳудудга кирувчи 300-қисм контурида контурлар қайдномаси бўйича қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида, жами 100.0 кв.метрдан иборат, йиллар давомида қурилган, ҳужжатларсиз эски бино мавжудлиги аниқланди. Ушбу бино ҳам “Google Earth Pro” дастури орқали йилма-йил кузатилганда 2010 йилдан буён мавжудлиги, 284-контур чеккасидаги ариқ устида қурилган 38.0 кв.метрда жойлашган ҳужжатларсиз эски бино “Google Earth Pro” дастури орқали йилма-йил кузатилганда 2017 йилдан буён мавжудлиги маълум бўлди. 
“Ражаб-Тоҳир” фермер хўжалигига қарашли бўлган қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 278-қисм контуридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида 78.0 кв.метрда жойлашган ер майдонида фундамент кўтариш ишлари бажарилган бўлиб ушбу контурдаги ер майдони “Қуролтой Хамид” фермер хўжалиги билан низоли ер майдони бўлиб, суд жараёнида эканлигини маълум қиламиз.  
Барча маълумотлар,  GOOGLE тасвирларини ортга қайтариб кўрилиб, аниқлик киритилганлиги, ҳамда ҳужжатсиз ноқонуний бинолар, фундамент қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиб олиш,  ўзбошимчалик билан чегара чизиқларидан чиқиб эгаллаб олинган ер майдонларини ўз ихтиёри билан қайтарилиши, ҳамда ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан ёзма равишда огоҳлантириш хатлари юборилиши маълум қилинди.