Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Ҳуқуқ ва истемолчи газетасининг 2022 йил 17 мартдаги 05-сонида “Тор жойда томоша” сарлавҳали танқидий мақоласи чоп этилган эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани қурилиш бўлими ходимлари ҳамда Кадастр агентлиги Урганч тумани бўлими  билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида Орол бўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази олд тамонида 2 нафар фуқаро тадбиркорликнинг хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. 17-сонли машрут бўйида жойлашаган енгил типдаги маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ўрнатилгани юзасидан Урганч тумани Юқорибоғ қишлоғи Оқ олтин маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Мусаев томонидан 17-сонли машрут бўйида (5х9 ўлчамда 45 кв.м ер майдонида) енгил типда сут маҳсулотлари сотиш дўкони қурилмаси ўрнатилганлиги аниқланди ушбу қурилмани бартараф килиш учун Кадастр агентлиги Урганч тумани бўлими томонидан 06.14.2022 йил Х91 067 сонли огоҳлантириш хати берилди.
Урганч шаҳарида яшовчи фуқаро В.Сапаров томонидан туман ҳокимининг қарори билан енгил типда майиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қурилмаси ўрнатилганлиги аниқланди, ушбу қурилмани бартараф қилиш учун Кадастр агентлиги Урганч тумани бўлими томонидан огоҳлантириш хати берилди.
Агарда белгиланган муддатда ушбу қурилмалар бузиб олинмаган тақдирда, кадастр агентлиги Урганч туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига даъво ариза киритилиши фуқароларга тушунтирилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.