Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч тумани, Ғалаба ҳудудида жойлашган 3,04 гектар ер майдонини боғдорчилик йўналишида ижара асосида фойдаланиш учун аукцион савдоларига ноқонуний равишда чиқарилганлиги ҳолати қонунийлигини ўрганилган.

            Хусусан, Урганч тумани, “Ғалаба” ҳудуди қишлоқ хўжалик харитасининг 54,58-контурларида жойлашган туман ҳокимлиги заҳира ер фондига қарашли жами 3,04 гектар ер майдонини “E-AUKSION” электрон платформасига чиқариш учун 19.10.2022 йилда туман ҳокимлиги билан келишилганлиги, ер майдони туманнинг “Қумравот” маҳалласида жойлашган бўлса-да, лот маълумотларида “Обод” маҳалласида жойлашганлиги тўғрисида нотўғри маълумот билан электрон савдога қўйилганлиги ва 09.11.2022 йилдаги олинганлиги маълум бўлди.

            Шунга кўра, нотўғри лот маълумотларини тизимга киритиб, ўзининг лавозим вазифасини лозим даражада бажармаган “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ “Хорвилерлойиҳа” бўлинмаси лойиҳа бош мухандиси Ж.Атамуратовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилиши таъминланди.

            Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш тўғрисида Урганч туман ҳокими номига тақдимнома киритилган.

            Шунингдек, Урганч туман ҳокимлиги томонидан 11.10.2022 йилда Урганч тумани, “Обод” маҳалласи ҳудудидан 54-58-контурларда жойлашган жами 3,04 гектар бўлган ер майдони боғдорчилик йўналишида онлайн-аукцион орқали берилиши мақсадида “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКга электрон буюртма юборилган.

            Бироқ, Урганч тумани, “Обод” маҳалласи ҳудудидан 54-58-контурларда жойлашган жами 3,04 гектар бўлган ер майдони халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг сессиясида кўриб чиқилмасдан танловга қўйилиб, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарор талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги учун туман ҳокимлиги 01.02.2023 йилда фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судига электрон-онлайн аукцион танлов натижалари тўғрисида расмийлаштирилган YU-187-593460-рақамли баённома ва Урганч туман ҳокимлиги ва фуқаро Нурметов Оллаёр Қурбанбаевич ўртасида 12.11.2022 йилда 430150/123-22-сонли тузилган ер ижара шартномасини ҳақиқий эмас топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш учун даъво аризаси киритилган.

            Мазкур даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судида кўрилмоқда.