РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бугун ижтимоий тармоқлари орқали Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Янгибоғ маҳалласида яшовчи фуқароларнинг турар жой ҳудудини ажратиб турувчи девор қўшнисининг ҳудудига ўтиб кетган тасвирланган видеомурожаат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан туман архитектура бўлими ўрганиш ишлари олиб борилганни ҳамда ўрганишлар давомида қўшнилар ўртасида низо келиб чиқгани аниқлангани сабабли суд органларига мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.