САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИШ МЕХАНИЗМИ

 

Бугун вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич ва вилоятдаги муаммоли масалалари билан юрган фуқаролар билан учрашув ташкил қилинди. Навбатдаги учрашув Урганч туманидаги "Анжирчи" маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маданият, Касб-ҳунар таълими, Бандлик, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби бошқа кўплаб тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Аҳоли билан юзма-юз, ошкора йўлга қўйилган учрашувда уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.

Бугунги қабулга келган барча фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг барчаси бевосита вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан қабул қилинди. Фуқаролар мурожаати учун ажратилган вақт чекланганлиги сабабли фуқаролар қабули кейинги кунга қолдирилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.