ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг олтмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ф.Шарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида:

Аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилаларнинг рўйхатини қайтадан шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва туманда   2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан маблағ ажратиш.

2022 йилнинг январь-август ойлари давомида тумандаги ёшлар ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган  ёшлар билан олиб борилган ишлар.

Урганч туманидаги номсиз кўчалар, қабристонлар ва боғ, монументларга ном бериш .

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг 13.09.2022 йилдаги №01/7-13-141-К сонли хатига асосан тумандаги 9-сон умумий ўрта таълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодларни 3 йиллик фаолияти бўйича дастурини эшитиб, муносиб деб топилган номзодга мактаб директорлиги учун  тавсия бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлар тингланди шундан сўнг депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.