Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Тил - миллат маънавияти тимсоли 

   Тил миллатимиз,  жамиятимиз ва ватанимизга дахлдор бўлган энг қадрли тушунча. Маълумки,  миллат тушунчасига аниқлик киритилишида ҳам тил инобатга олинади. Бироқ,  жамоат жойлари, кўчалар, бинолар пештоқидаги турли хилдаги лавҳалар ва рекламаларнинг бошқа тилларда ёки ўзбек тилининг имло қоидаларига зид тарзда эканлиги кўпчилик юртдошларимизни ўйлантириб қўяди.

Бугун Урганч тумани ҳокимининг маслаҳатчиси И.Рахимова, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари  А.Аннахасановлар томонидан Урганч тумани марказидаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи объектларидаги ташқи ёзувларни ўрганиш ишлари олиб борилди. Кузатилган камчиликлар юзасидан таклифлар берилибгина қолмасдан, мутасадди раҳбарларга уларни тезда бартараф этиш таъкидланди. Белгиланган муддатларда қайта ўрганиш олиб борилиши тушунтирилди.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.