Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипоовнинг 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни муносабати билан туман аҳлига мурожаати 

Ҳурматли юртдошлар, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди. Ушбу ташаббус доирасида  маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уй атрофлари,  гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.
Шу маънода туманимизнинг барча саҳоватпеша тадбиркорларини “Маҳалла” хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Жорий йилда туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди хайрия маблағлари ҳисобидан 27 нафар кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож фуқароларнинг даволаниши ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун 200 миллион сўм пул маблағлари ажратилди. Маҳаллаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Қадрли туманимизнинг жонкуяр ва фодойи инсонлари, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтказилинадиган  умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг. Зеро, шу азиз Ватан барчамизники!