Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет Кодексининг 99-моддаси,Молия Вазирлигининг 2022 йил маҳаллий бюджетнинг даромадлари ва харажатлари прогнозлари тўғрисидаги 01/20-01-32/846 сонли хати, Хоразм вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасининг2021 йил 30 декабрдаги 02/38/37-сонли хати,халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдагиVI-40-60-12-0-K/21 сонли  “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорини инобатга олиб, c,

      ҚАРОР ҚИЛАДИ:

   

            Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-40-60-12-0-K/21 сонли “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорираҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

            Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (кейинги ўринларда Қарор деб аталади) мувофиқ, Урганч туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил учун даромадлари 99,9 млрд.сўм, харажатлари                   169 млрд.сўм прогноз қилинганлиги ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 69,1 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

            2022 йил учун Урганч туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

          2022 йил учун Урганч туман маҳаллий бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          2022 йил учун Урганч туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

          2022 йил учун Урганч туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларининг прогнози 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

2022 йил учун вилоят бюджетидан Урганч туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари              5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

          2022 йил учун Урганч туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1,6 млрд.сўм миқдорида белгилансин.

              2022 йил учун Урганч туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.

              Юридик шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорга 1 гектарга белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага мувофиқ белгилансин.

              Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) ер майдонлари учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорига 1 кв.м учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага мувофиқ белгилансин.

       Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2022 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдагиVI-40-60-12-0-K/21 сонли “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2022 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) Урганч туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

айланмадан олинадиган солиқ;

давлат активларини фойдаланишга (ижарага) беришдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар.

Мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.

б) 3-иловага мувофиқ қуйидаги солиқ турлари вилоят ва туман бюджети ўртасида тақсимланади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.

Урганч туман молия бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Сабиров, туман Давлат солиқ инспекцияси С.Худайберганов масъул ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;

маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

Туман Давлат солиқ инспекцияси С.Худайберганов Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтиришга;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўришга;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказишга;

Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.

Туман Давлат солиқ инспекцияси С.Худайберганов, туман кадастр агентлиги билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб, юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларга 1 кв.метр учун минимал миқдорлар жорий этилганлигидан келиб чиқиб, вилоятда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.

Туман Давлат солиқ инспекцияси С.Худайберганов, тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;

хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган карьерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карьерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.

Туман мажбурий ижро бюроси (Н.Қурбанов)туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларни бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.

Туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (О.Қаландаров) жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига амалий ёрдам кўрсатсин.

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Худайберганов тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:

бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини самарали ташкил этиш;

хатлов натижаларига кўра вилоятда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш;

шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;

бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва
видео-материаллар тайёрлаш;

хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини «е-ijro auksion» майдончаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

                 Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Худайбергановтегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ташқи реклама объектларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, ушбу ташқи реклама объектлари бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин ҳамда ушбу шартномалар бўйича йиғимларни бюджетга тўланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

                 Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Р.Ачилов, туман давлат солиқ инспекцияси С.Худайберганов билан биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.

Бунда, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.

Туман молия бўлими (Р.Сабиров)га:

бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишларини кучайтириш, бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар ой якуни билан Кенгашга ахборот киритиб бориш, ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи ҳар чоракда эшитиб борилсин.

Кенгашнинг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Машарипов:

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик томонидан тақдим этилган таклифлари асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя этилган ҳолда Кенгаш қарор лойиҳасини ишлаб чиқилишига;

Кенгаш қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга ва натижалари бўйича тавсиялар беришга мониторинг қилишга;

Маҳаллий бюджет ҳаражатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.

Урганч туман ҳокимлиги:

Урганч туман маҳаллий бюджети жами ҳаражатларининг 5 фоизи ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси  жамғармаси”га йўналтирсин.

Бунда, Урганч туман халқ депутатлари, туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Сабуровга, туман ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳамда янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари билан бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши  тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар мажбурий тартибда тегишли ҳокимлик расмий  веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Худайберганов, тегишли идора  ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

маҳаллий бюджет даромад ва ҳаражатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрилган
чора-тадбирлар;

ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан эришилган натижалар бўйича Кенгашга ҳар чоракда камида бир маротаба ҳисобот киритиб борсин.

Урганч туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

Мазкур қарор “Урганч ҳақиқати” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда Урганч туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

Урганч тумани адлия бўлимининг 2022 йил 5 январдаги 14-5/11 сонли тақдимномасига асосан халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабрдаги VI-51-87-12-173-K/21-сонли қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Урганч туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси М.Машарипов ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.