Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

Ватан тараққиётига менинг ҳиссам


Ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳисини янада кучайтириш, мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларда изланувчанлик, ўзи танлаган соҳага масъулият ҳисини ошириш ҳамда ижодкорлик билан ёндашиш туйғуларини камол топтириш, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг фаолияти, эришган ютуқларини юртимиздаги барча йигит-қизларга ибрат ва намунага айлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, туман халқ таълими, Маданият бўлими, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танлови Урганч тумани 11-сон болалар ва ўсмирлар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

Ҳар бир йўналишда ғолиб деб топилган иштирокчилар Диплом ва китоблар билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.