Хоразм вилояти

Урганч тумани ҳокимлиги

Расмий веб сайти

Ишонч телефони
+998 (62) 352-28-43
info@urganchhokimiyat.uz
Мурожаат қолдириш

 

 

Урганч туманидаги Юридик техникумда “Жаҳолатга қарши маърифат”, “жиноятга жазо муқаррар” мавзуларида тарғибот-тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Урганч тумани бош мутахассиси А.Палванов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Урганч туман бўлинмаси раҳбари Р.Вапаева, туман ички ишлар бўлими терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили катта лейтенант З.Шарипов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси З.Машарипова, Юридик техникум директори Т.Эшметов, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари иштирок этиб, ёшлар билан ўтган қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони маънавият ҳамда муқаддас динимизнинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиш, “жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида беқиёс ўзгаришлар бўлганлигига тўғрисида суҳбат ўтказдилар.

Шунингдек, тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналишлари ҳақида қисқача тўхталиб, мазкур устувор вазифаларнинг бешинчисида ушбу тамойил асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият берилаётганлигига тўхталдилар.

Урганч тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.