Расмий веб сайти
Xorazm viloyati hududi bo'yicha “Mening yo‘lim” dasturi yakunlari yuzasidan infografik ma'lumotlarni e'tiboringizga havola etamiz.
УРГАНЧ ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ САРДОР ХУДОЙБЕРГАНОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Урганч Тумани ҳокимлигида ҳафтанинг ҳар сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари туманимиз фуқароларининг мурожаат ва муаммолари мутасаддилар томонидан тингланади. Фуқаролар қабулига масъул этиб, ҳоким ва ўринбосарларига тегишли соҳа вакиллари билан бирга ҳафта кунлари режа асосида белгиланган
Урганч туман ҳокими Фрунзе Илхомович Шарипов Карабайлы овул фуқаролар йиғини фуқароларига совға-саломлар улашди.
Бугун вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич ва вилоятдаги муаммоли масалалари билан юрган фуқаролар билан учрашув ташкил қилинди
Урганч тумани “Ҳилол” маҳалласидаги фуқароларга деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер майдонларини суғориш имкони йўқлиги тасвирланган видеомурожаат тарқалган эди. Мазкур муаммо ва камчиликлар Урганч тумани ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан батафсил ўрганилиб, тўлиқ бартараф этилгач, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.
“Урганч туманида 1 оила уйсиз қолди – ўз қариндошлари томонидан алдаб кетилган” сарлавҳали видеомурожаат тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Урганч тумани ҳокимлиги қурилиш бўлими ўрганиш ишларини олиб борди
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш максадида эхтиёжманд фукароларнинг мурожаатлари асосида, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 216 та оилага Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов ташаббуси билан озиқ-овқат махсулотлари тарқатилмоқда. Шунингдек "Махалла хайрия жамоат фонди Урганч туман бўлинмаси маблағлари ҳисобидан «Темир дафтар»да турувчи ногиронлиги бўлган оилаларнинг ҳар бирига 540 минг сўмдан жами 116 миллион сўмдан ортиқ пул маблағлари тарқатилди.
Республика ишчи гуруҳи Урганч туманидаги 39-сон умумтаълим мактаби ва “Оқ мактаб” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносини кўздан кечирди. Шунингдек, Оқ мактаб маҳалласида ташкил қилинаётган терак плантациясига ташриф буюриб, кўчат ўтқазишди
Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020- yil 11- noyabrdagi 710-sonli qaroriga‘ asosan, aholini ro‘yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash hududlarda amalga oshiriladi.
Урганч тумани Ғойбу қишлоги “Оёқбоғ” маҳалласида ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилгани тўғрисида қайта видеомурожаат йўлланган еди, мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагиларни маълум қилади:
рганч туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор корхонадан "Узсаноаткурилишбанк" АТБ Xоразм минтакавий филиали фойдасига 1.050.919.600 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Oila va xotin-qizlar davlat qo'mitasi faoliyatini samarali tashkil etish bo'yicha ekspertlar uchun onlayn tarzida o'quv seminari tashkil etildi.
Murojaat yuzasidan Urganch tumani hokimligi va tuman prokuraturasi tomonidan oʻrganish ishlari olib borayotganini, oʻrganish ishlari yakunlangach qoʻshimcha maʼlumotlar berilishini maʼlum qilamiz
Урганч туман тиббиёт бирлашмасида биринчи марта “Бел умуртқалари эконом резекцияси. Йирингли ва некротик тўқималарни олиб ташлаш. Орқа мия декомпрессияси ва титан промеш билан спондиладезлаш” юқори технологик операцияси амалга оширилди
“Shunqorlar” harbiy-sport oʻyinlari boʻyicha Urganch tuman musobaqasi boʻlib oʻtdi. Musobaqada Urganch tuman maktablari jamoalari “Pnevmatik quroldan oʻq otish”, 100 metrga niqob kiyib yugurish, Duatlon, Turnikda tortilish, Granata uloqtirish, velosport turlari boʻyicha oʻzlarini sinovdan oʻtkazishdi.
Жорий йилнинг 23 февралдан буён Туманимиз бўйлаб ноқонуний қурилма ва иншоотларни аниқлаб, уларнинг ўрнига аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратиши мумкин бўлган биноларни барпо этиш, кўчаларни кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар давом этмоқда.
Tumanidagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari ishtirokida “Eng yaxshi rivojlantiruvchi oʻyin” koʻrik tanlovi boʻlib oʻtdi
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Азимжон Назаров Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли туман ирригация бўлимларида сайёр қабул ўтказмоқда
15 апрел Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни.Урганч туманидаги 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳамкор ташкилотлар билан санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди.